Сўнгги икки ой давомида “Aloqabrains” ўйинлари АТ "Алоқабанк" инфратузилмалари жойлашган барча ҳудудларда бўлиб ўтди. Унда 140 га яқин жамоалар, 800 дан ортиқ банк ходимлари иштирок этди.
Жорий йилнинг 15-октябр куни - тўйга тўёна сифатида яъни АТ "Алоқабанк"ни ташкил топганлигининг 27 йиллиги муносабати билан " Aloqabrains " интеллектуал ўйинларининг финал босқичи ўтказилди.
Қизғин баҳсларга бой бўлган финал босқичида " Lider " (Миробод ҲКХКМ) жамоаси мутлақ ғолиб бўлиб, 42 млн сўм эгасига айланди.
2-ўрин " Gudvil " (Андижон ҲКХКМ) жамоасига насиб этди ва 30 млн сўмни қўлга киритди, "Юксалиш" (Бухоро ҲКХКМ) жамоаси 3-ўрин ва 18 млн. сўм мукофот пули билан тақдирланди.
Кўтаринки кайфиятда ўтган бу каби тадбирлар барча иштирокчилар учун катта хурсандчиликни туҳфа этиб, уларни янги марралар сари илҳомлантиради.
"Aloqabrains" интеллектуал ўйинлари BankersUz ижодий жамоаси ҳамкорлиги остида ўтказилди.