Республика кенгаши тизимидаги янги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ҳамда янги сайланган раислар учун навбатдаги семинар тренинг якунига етди.
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2022 йил 9 авгусдаги “2022 йилнинг II-ярим йиллигида касаба уюшмаси кадрлари ва фаолларини ўқитиш режаси тўғрисида”ги 05-33 “о - сон Ижроия қўмитасининг қарори асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти нодавлат таълим муассасасида тизимдаги янги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари учун навбатдаги беш кунлик ўқув машғулотлар ташкил этилди.
Машғулотларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултой қарорлари ҳамда фаолиятининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишларида белгиланган вазифалар, ижтимоий суғурта маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда йўлланмаларни бериш тартиби, меҳнат жамоаларида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил этишнинг асосий йўналишларида батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари асосида ташкил этиш, касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари, ташкилотларда ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлашда иш юритишни ташкил этиш каби мавзуларга алоҳида урғу берилди.
Машғулотлар интерактив усулда ташкил этилиб, унда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида касаба уюшмаларининг вазифалари, ижтимоий шериклик, Бош келишув, тармоқ, худудий келишувлар ва жамоа шартномалари, касаба уюшмаси аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари ва “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун ҳамда меҳнат инспекциясиинг фаолияти тўғрисидаги тақдимотлар тингловчиларга ҳавола этилди.
Бундан ташқари, корхоналарда меҳнат низолари бўйича Комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва олиб боришнинг ҳуқуқий асослари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни режалаштириш, иш жойларида қулай шароитлар яратиш ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда касаба уюшмаларининг вазифалари, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида касаба уюшмаларининг вазифалари хақида бахс-музокалар олиб борилди.
Ташкил этилган ўқув машғулотлар билан биргаликда тингловчилар учун маданий тадбирлар ҳам ташкил этилди.
Галдаги маданий тадбирлар негизида тингловчилар Ўзбекистон касаба уюшмаларининг тарихи музейи билан танишдилар ҳамда Тошкент телеминорасига, “Хумо” аренасига ташриф буюрдилар.
Машғулотлар сўнгида 5 кун давомида ўтилган мавзулар бўйича тест синовларидан аъло даржада ўтган 18 нафар тингловчиларга гувоҳномалар топширилиши қаторида, асосий эътиборни ходимларни ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитини яратишга қаратиш ҳамда маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ишларига эътиборни қаратиш борасида қатор вазифалар топширилди.
Ўйлаймизки 5 кун давомида БКУТ раисларига берилган ҳуқуқий маълумотлар уларнинг иш фаолиятини янада яхшилашга хизмат қилади.