"Ўзбекистон почтаси" АЖ Навоий филиали ҳамда касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда 2022 йил 6 август куни Нурота - Сентоб йўналиши бўйича 1 кунлик зиёрат- саёхат ташкиллаштирилди.
Ушбу саёхатга филиал ва почта алоқа боғламаларида узок йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган ходимлар ҳамда фаол ёшлар, жами 55 нафар ходим бордилар.
Саёхат давомида ходимлар Нурота чашма зиёратгохини зиёрат килиш билан биргаликда Сентоб қишлоғининг диққатга сазовор ва сўлим жойларида бўлдилар. Йўлбошчи томонидан берилган маълумотлар асосида бу бетакрор табиатли жойларнинг тарихи билан танишдилар.