Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш учун дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган фармонига асосан бир қатор саёҳатлар амалга оширилди.
Республикамизда нишонланган Қурбон хайити байрами муносабати билан 10-12 июль кунлари соҳа корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар учун юртимиздаги тарихий обидалар, зиёратгохлар ва табиат қўйнига саёҳатлар уюштирилди.
Жумладан, "Ўзбектелеком" АК Навоий ва Бухоро филиали ишчи-ходимлари "Зомин" тоғ бағрига, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Самарқанд филиали ишчи-ходимлари "Нурота Чашма" зиёратгоҳига ички туризм ташкил этилди.
Ишчи-ходимлар зўр кайфиятда дам олишди.