Мамлакатимизда янгиланиш жараёни ва ижтимоий тараққиёт давом этмоқда, халқимизнинг турмуш шароити, дунёқараши, ҳуқуқий маданияти ва савияси ўзгариб, фуқаролик фаоллиги тобора ошиб бормоқда.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни босқичма-босқич ҳаётга изчил татбиқ этишда барча бўғиндаги касаба уюшмаси ташкилотлари иш берувчилар билан ҳамкорликда муайян ишларни амалга оширишди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида Тармоқ, Тариф келишувлари ва жамоа шартномалари орқали меҳнат муносабатларини тартибга солиш механизмини янада ривожлантириш мақсадида ҳар йили ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик бўйича қўшма тадбирлар режаси қабул қилинди ва бажарилиши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойили асосида ишлаб чиқилган 2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Шунинг асосида, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги корхона ва ташкилотларда ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этилиши холатини ўрганиш мақсадида, Вазирлик билан Республика кенгаши Ижроия қўмитасининг 2022 йил 24 январдаги қўшма буйруқ-қарорига асосан ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.
Ишчи гуруҳи ва Республика кенгаши масъул ходимлари томонидан Андижон, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий ҳамда Хоразм вилоятларида фаолият юритаётган корхона ва филиалларда, шунингдек уларнинг туманлардаги таркибий бўлинмаларида ходимлар меҳнат шароитлари масаласи тахлилий-танқидий жиҳатдан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида ходимлар билан ишлаш бўлими, меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимларига, шунингдек, касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларига айрим қонун ҳужжатларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳамда ходимларга тегишли бўлган буйруқларни меъёрий ҳужжатлар асосида расмийлаштириш борасида амалий ёрдам кўрсатилди.
Ушбу ишларни тизимли ва янада самарали олиб бориш мақсадида 2022 йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида Янги шаклда 7та устувор йўналишни амалга ошириш борасида 30та тадбирдан иборат “2022 йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик бўйича қўшма тадбирлар режаси” тасдиқланди.
Қўшма тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва қуйидаги асосий устувор йўналишларни амалга ошириш режалаштирилган:
- Ижтимоий-меҳнат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, уларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил қилиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш, соҳага оид ички (локал) ҳужжатларни амалдаги қонун хужжатларига мувофиқлаштириш;
- “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда иш берувчилар ҳамда касаба уюшма ташкилотларининг изчил ва тизимли фаолиятини ташкил этиш, аҳоли турли тоифаларини қўллаб-қувватлаш”
-“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг ҳаётга татбиқ этилишида фаол иштирок этиш”
- Замонавий технологияларни ва инновацион ғояларни жорий этиш орқали барқарор янги иш ўринларини ташкил этиш, соҳага тааллуқли университет ва техникумлар битирувчиларини ишга жойлаштириш ва қўнимлилиги борасида мониторинг олиб бориш.
- Касаба уюшмаси аъзоларининг маънавиятини юксалтириш, уларни оммавий тарзда жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш.
Барча касаба уюшмаси аъзоларини 2022 йилга белгиланган устувор вазифаларни бажарилишида фаол иштирок этишларини тилаб қоламиз.