Почта ходимлари тақдирланди

“Ўзбекистон почтаси” АЖ ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда почта ходимлари тақдирландилар.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан, соҳадаги кўп йиллик самарали меҳнати давомида инсонларга нисбатан ғамхўрлиги, самимийлиги, тажрибасини ҳаётга оқилона қўллаши, ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ҳуқуқлар ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга соғлом меҳнат шароитларини яратиш, дам олиш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ишчи-ходимлар ҳамда уларнинг фарзандларини соғломлаштириш борасида эришган ижобий ютуқларини муносиб рағбатлантириш мақсадида бир гуруҳ касаба уюшмаси қўмитаси раислари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “EHTIROM  NISHONI” билан тақдирланди.

Булар:

  • Сатторова Махбуба Инатовна, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Қашқадарё филиали Фуқаро мухофазаси ва сафарбарлик ишлари бўлинмаси бошлиғи - касаба уюшмаси қўмитаси раиси;
  • Махмудов Муродил, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Фарғона филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси;
  • Исламов Джамшид Фирузович, “Ўзбекистон почтаси” АЖ “Халқаро почтамт” филиали директори ўринбосари - касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

Шунингдек, “Ўзбекистон почтаси” АЖ ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан 28 нафар почта ходимлари Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташаккурномаси ва пул мукофоти билан тақдирланди.