ХОДИМЛАР МАНФААТИ ЙЎЛИДА

Вазирлик тизимидаги корхоналарда фаолият юритаётган ходимларни ижтимоий ҳимоясини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиш бошланди.

Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларини, уларнинг ҳуқуқий билим савиясини ва маданиятини ошириш, корхона ва ташкилотларда меҳнат, бандлик ва меҳнат муҳофазаси қонунчилигида назарда тутилган кафолатларни жамоа келишувлари ва шартномалари орқали янада ривожлантириш ва такомиллаштириш Республика кенгаши ҳамда унинг тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси қўмиталарининг асосий мақсади ва устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳар йили ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик бўйича қўшма тадбирлар режасини имзолаб, белгиланган вазифаларни бажарилиши юзасидан мониторинг йўлга қўйилган.

Жумладан, Вазирлик тизимидаги корхоналарда фаолият юритаётган ходимларни ижтимоий ҳимоясини ҳамда иш жойларида хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси ҳолатини яхшилаш тадбирларини ташкиллаштириш ва амалга оширишда амалий ёрдам бериш мақсадида 2022 йил 24 январь куни қўшма буйруқ-қарор имзоланиб, икки томонлама ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Шунингдек, 58та бандан иборат саволнома асосида, 2022 йил январь ва февраль ойларида танлов асосида ҳудудлардаги корхона ва уларнинг туман (шаҳар)даги таркибий тузилмаларида, ходимларни меҳнат шароити, жамоа шартномасида олинган мабуриятларни бажарилишини  тахлилий-танқидий жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда ишчи гуруҳи томонидан Тошкент ва Андижон вилоятларида, шу жумладан Бўка, Пискент ва Шахрихон, Балиқчи тумаларидаги почта ва телекоммуникация боғламалари ходимлари меҳнат шароитлари, жамоа шартномаси орқали берилаётган имтиёзлар ва меҳнат муҳофазаси тадбирларини бажарилиши борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида “Очиқ мулоқот” тарзида давра суҳбати ўтказилди ҳамда ходимларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар берилди.

Ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорликда амалга оширилаётган ижобий ишлар тўғрисида ахборот берилди.

Шунингдек, тегишли мутахассислар, яъни ходимлар билан ишлаш бўлими, меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимларига, касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларига айрим қонун ҳужжатларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳамда ходимларга тегишли бўлган буйруқларни меъёрий ҳужжатлар асосида расмийлаштириш борасида амалий ёрдам кўрсатилди.