Ички туризм

"Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали ходимлари учун Тошкент шаҳри ва вилоятига саёҳат ташкил этилди.

Ишчи-ходимлардан тушган таклифларни инобатга олиб, "Тошкент-Амирсой" дастури доирасида жорий йилнинг 15-16 январь кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалининг шаҳар ва туман телекоммуникация боғламаларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларининг 50 нафари ҳамда 29-30 январь кунлари 51 нафари учун  саёҳат ташкил этилди.

2 кунлик саёхатнинг 1-куни Тошкент шаҳрининг “MAGIC CITY”, “ICE CITY”, "Ғалаба боғи" ва “Tashkent city” да бўлишди.

2-куни “AMIRSOY”-тоғ чанғи курортида мириқиб дам олишди.

Барча ишчи-ходимлар аъло кайфиятда, саёхатдан катта таассурот билан қайтишди. Ушбу саёхатни ташкил этган филиал маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорликларини билдиришди.

 

Назокат Махмудова

“Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали

касаба уюшма қўмитаси раиси