Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек "Аҳолини жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиб, соғлом турмуш кечиришга жалб этиш, шу орқали касалликларнинг олдини олиб, одамларнинг умрини узайтириш концепциянинг асосий йўналиши ва натижаси бўлиши керак"
Шу муносабат билан жорий йил 24-26 декабрь кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида илк бор Мини футбол бўйича "ТАТУ кўчма кубоги" чемпионати ташкил этилди.
Университет ва унинг филиаллари ҳамда техникумларнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари иштирок этган мусобақаларда жами 8 та жамоа иштирок этди. Ярим финалга ТАТУ, ТАТУ2, Нурафшон ва Самарқанд жамоалари йўлланма олди.
Ярим финалда ғолиб бўлган ТАТУ ва Самарқанд жамоалари финал баҳсида ўзаро кураш олиб бордилар. Шиддатли кечган финал ўйинида ТАТУ жамоаси 6: 0 ҳисобида ғалаба қозонди.
ТАТУ2 ва Нурафшон жамоалари 3-ўрин учун кечган баҳсда ТАТУ2 жамоаси 5: 4 ҳисобида ғалаба қозонди.