Охирги йилларда мамлакатимизда босқичма-босқич амалга оширилаётган ислохотлар жараёнида барча соҳалар каби суғурта бозори, ундаги рақобат мухитини йил сайин ривожланиши, бозорнинг асосий кўрсаткичлари ўсиш суръатини намоён қилди.
Хусусан, бундан 25 йил аввал ташкил этилган «ALSKOM» суғурта компанияси юртимиздаги кўплаб салохиятга эга бўлган кўплаб ижтимоий-иқтисодий корхона ва ташкилотлар қаторида суғурта соҳасидаги ишончли компанияларнинг бирига айланишга улгурди.
Бугунги кунда «ALSKOM» суғурта компанияси ҳалқаро амалиётда қўлланадиган суғурта хизматларининг деярли барча турларини амалга ошириб келаётган республикамизнинг суғурта бозорида йирик компаниялардан бири ҳисобланиб, сезиларли молиявий заҳираларга, мамлакатимизда филиаллар ва қайта суғурталаш компаниялари билан алоқаларга эга кўп тармоқли, универсал суғурта компанияси ўзида мужассам этмоқда.
«ALSKOM» суғурта компанияси ўзининг кўп йиллик тажрибаси билан мижозларга халқаро сифат стандартлари даражасида хизмат кўрсатаётган, суғурта маҳсулотларини яратиш ва тақдим этишда муваффақиятларга ва энг муҳим кенг жамоат, мижозлар орасида юқори обрў ва ишончга эришган ўзбек суғурта бозорининг етакчиларидан биридир.
Компания босиб ўтган йўлни таҳлил этиб, қониқиш билан шуни таъкидлаш мумкинки, бутун фаолияти давомида компанияда бажарилган ишлар етарлича самарали ва сермахсул бўлди. Бу ҳақда ички ва ташқи бозорларда Компания мавкеининг мустаҳкамланганлиги, суғурта ва қайта суғурталаш операцияларининг кенгайганлиги, мижозлар базасини барқарор ўсишидан далолат бермоқда.
Шуни алоҳида такидлаш жоизки, компанияда фаолият юритаётган ижодий фикрловчи фаол ходимлар меҳнати бугунги кунда компания мувофаққиятининг мустаҳкам асоси ва гаровига айланган.
Хусусан, айнан жамоанинг харакатчанлиги, мослашувчанлиги ва касбий тайёргарлиги компаниянинг эртанги кунига, давлатимиз танлаган иқтисодий ўсиш ва барқарор тараққиётга эришиш йўлини мувофаққиятли ўтишига имконият беради.
Компаниянинг Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти билан ҳамкорликда ижтимоий шерикликнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш, ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнаткашларни ижтимоий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш, уларга муносиб иш жойларини яратиш, соғломлаштириш, маданий-спорт тадбирларини юқори савияда ташкил этишдаги ижобий натижаларни алоҳида эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши “ALSKOM” суғурта компанияси меҳнат жамоасига самимий миннатдорлик билдиради.
Шунингдек, соҳамизнинг барча касаба уюшмаси аъзолари номидан “ALSKOM” суғурта компанияси ва унинг жамоа аъзоларини 25 йиллик юбилей билан самимий муборакбод этамиз. Барчангизга юртимиз, халқимиз фаровонлиги йўлида қилаётган хизматларингизда омад ёр бўлишини тилаймиз. Оилаларга бахт, мустаҳкам соғлиқ, ишларда каттадан-катта муваффақиятлар ҳар доим ҳамроҳингиз бўлишини тилаб қоламиз!
Яна бир бор, байрам муборак бўлсин!