Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021 йил 2 декабрь куни тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, жорий йилнинг 6 декабрида, “Хавфсиз шахар” жамоатчиликка кўмаклашиш Марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бағишланган тарғибот машғулоти ўтказилди.
Ушбу тадбирда Республика кенгашининг бош юрисконсульти А.М.Ахмедов иштирок этиб, “Конституция – хуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида, маъруза қилди.
1992 йил 8 декабрда мамлакатимизнинг Асосий Қонуни – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниб, мустақил ва суверен Ўзбекистон Республикасини барпо этишнинг мустаҳкам хуқуқий асоси яратилган эди.
Мустақиллик Қомуси номини олган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси - республикамизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мустаҳкам хуқуқий асоси бўлиб, юртимизда демократик хуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий тамойилларини белгилаб беради.
Очиқ мулоқот ва эркин фикр алмашув тарзида ўтказилган тарғибот тадбирида Марказ директорининг биринчи ўринбосари У.Кулонов янгиланаётган Ўзбекистонни барпо этишда Конституциянинг ўрни ва аҳамиятини англаш, озод ва обод Ватанда фахрланиб яшаш шукронасини ва чин ватанпарварлик ғоясини ёшлар онгига сингдириш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Шунингдек, Марказ юрисконсульти Н.Фазилова томонидан тайёрланган Конституция тарихига ва мазмун-моҳиятига оид видеолавҳалар иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди.
Инсон хуқуқлари умумжаҳон Декларацияси ва ҳалқаро хуқуқнинг бошқа асосий хужжатларига мос бўлган, шунингдек ўзбек давлатчилиги ривожининг бой тарихий тажрибасига таянган ҳолда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси инсон хуқуқлари ва манфаатлари олий қадрият эканлигини, фуқароларнинг эрки, хуқуқ ва манфаатлари давлат манфаатларидан устунлигининг қонуний кафолатидир.