Ҳар йили “3 декабр Халқаро имконияти чекланган инсонлар куни” бутун дунё давлатларида нишонланади.
Ушбу кун ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ногиронларнинг ҳуқуқларини рағбатлантириш, шунингдек, ногиронлар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишга қаратилган.
Халқаро имконияти чекланган инсонлар куни доирасида “UNICON.UZ” ДУК ходимлари 103-сонли Имконияти чекланган болалар учун махсус мактаб-интернатга ташриф буюришди. Учрашув илиқ ва дўстона руҳда ўтди ва болаларга совғалар топширилди.