КЎЧМА КУБОК ПОЙТАХТЛИК ТЕЛЕКОМЧИЛАРГА НАСИБ ҚИЛДИ

Йигирма йилдан зиёд вақт давомида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши билан ҳамкорликда таъсис этилган мини футбол (футзал) бўйича кўчма Кубок учун соҳа корхоналари ўртасида жамоалараро мусобақалар ўтказиб келинади.

Мусобақаларнинг ўтказилишидан мақсад соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш, ички тузимни ривожлантириш ҳамда мусобақа иштирокчиларини  республикамизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда тарихий қадамжоларга саёҳатларини уюштириш кўзда тутилган. 

Соҳа ходимлари ўртасида анъанага айланган спорт мусобақларини ўтказиш мақсадида 2021 йил 7 июн куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ҳамда  Ташкилий қўмита раиси томонидан тегишли қарор тасдиқланди. Унинг ижросини таъминлаш мақсадида  Тошкент шаҳридаги алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган корхоналар ходимларидан тузилган жамоалар ўртасида 15-22 сентябр кунлари мини футбол (футзал) бўйича “Саралаш” ва “Ўтиш” турнири Муҳаммад ал-Хорзамий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида юқори савияда ўтказилди.

Мусобақалар мандат комиссиясига “Ўтиш” турнирида иштирок этиш учун жами 16та корхона томонидан талабнома (буюртма) ва тегишли ҳужжатлар тақдим этилди. Қуръа ташлаш натижасида жамоалар 4та гуруҳга бўлинган ҳолда улар ўртасида белгиланган жадвал асосида ўйинлар ташкил этилди.

Шу жумладан, истисно тариқасида собиқ Республика кенгаши хизмат доирасида бўлган Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти жамоасига иштирок этишига рухсат берилди. 

Мусобақаларда илк бор бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тузилган ва Республика кенгаши хизмат доирасига олинган IT-Park, Тошкентдаги ИНҲА университети жамоалари жуда катта таасуррот қолдирди. 

Айниқса, республика ҳудудида фаолият юритаётган мобил операторлар, яъни “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиали, “Ucell”, “Mobiuz” ва “Радиоалоқа,  радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУК жамоалари аъзоларининг олдинги йилларга нисабатан маҳорати ва салоҳияти ошганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. 

“Саралаш” турнирида иштирок этиш ва республика босқичига йўлланмани олиш учун 8та корхона томонидан  талабнома ва тегишли ҳужжатлар тақдим этилди.

Қуръа ташлаш натижасида жамоалар 2та гуруҳга бўлинган ҳолда белгиланган жадвал асосида ўйинлар ўтказилди.

“Саралаш” турнирида гуруҳларда биринчи ўринни эгаланган “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ-1” филиали ва  АТ “Алоқабанк” жамоалари ҳамда мазкур гуруҳларда иккинчи ўринни эгаланган “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” ва “АLCKOM” СК жамоалари ўйин натижаларига кўра, ғолибликни қўлга киритган “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” жамоаси республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

“Саралаш” ва “Ўтиш” турнирида иштирок этган 24та жамоага номинациялар бўйича тегишли дипломлар, жами 240 нафар иштирокчига Ташкилий қўмита томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Ҳудудларда ҳам мусбоқлар қуйидаги жадвалдаги тартибда кўтаринки руҳда бўлиб ўтд ва ғолиблар аниқланди.

Мини футбол (футзал) бўйича кўчма кубок учун ҳудудлараро мусобақалар жадвали
 

Т/р

Ҳудуд (вилоят) номи

Ўтказиш жойи

Республика босқичида иштирок этадиган жамоа

1-Ҳудуд

1.

  Андижон

Фарғона шаҳри

Ғолиб жамоа - Фарғона

2.

  Фарғона

3.

  Наманган

2-Ҳудуд

1.

  Жиззах

Жиззах шаҳри

Ғолиб жамоа - Жиззах

2.

  Сирдарё

3.

  Тошкент вилояти

3-Ҳудуд

1.

  Бухоро

Навоий шаҳри

Ғолиб жамоа - Самарқанд

2.

  Навоий

3.

  Самарқанд

4-Ҳудуд

1.

  Қашқадарё

Қарши шаҳри

Ғолиб жамоа - Қашқадарё

2.

  Сурхондарё

5-Ҳудуд

1.

  Қорақалпоғистон Республикаси

Урганч шаҳри

Ғолиб жамоа - Қорақалпоғистон

2.

  Хоразм

6-Ҳудуд

1.

  Тошкент шаҳридаги камида 16 та

  жамоа “Ўтиш” турнири

Тошкент шаҳри

3 та ғолиб жамоа – “ТШТТ”, “Алоқабанк”, МТРК

2.

  Тошкент шаҳридаги 8 та жамоа

  “Саралаш” турнири

 

Ва ниҳоят 7 октябр куни Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт залида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасида мини-футбол бўйича кўчма кубок учун “Алоқа соҳаси кубоги-2021” Республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда ташкилий қўмита аъзоларидан Ўзбекистон Республкаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаев, мусобақа бош ҳаками Тоҳир Иминов, ТАТУ ректори Бахтиёр Маҳкамов ҳамда ўзбек футболи юлдузи Миржалол Қосимовлар иштирок этди.

Финал босқичида 1-ўрин “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиалига, 2-ўрин АТ “Алоқабанк” жамоасига насиб этди. Учинчи ўринга эса иккита жамоа – МТРК ҳамда Фарғона вилояти жамоалари лойиқ топилди.

 Ўзбекистон Республкаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаевлар мусобақа ғолиби “ТШТТ” жамоасига Кўчма кубокни топширишди ва барча спорт мусобақаси иштирокчиларни қутлаб, ишларига омад тилашди.

Ташкилий қўмита томонидан ғолиб жамоа аъзоларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

                                                                                         

   Солижон ЗОИРОВ,

“Xabar” мухбири

                                                                                             Муаллиф олган суратлар.