"Uzbektelecom" АК ҳамда компаниянинг филиалларида фаолият юритаётган ходимлар Чорвоқ тоғ ёнбағрларида жойлашган "Угам оромгоҳи" санаторийсида дам олдирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирилиги ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ижтимоий шериклик тамойили асосида вазирилик тизимидаги акциядорлик жамиятларда, компанияларда ва ташкилотларда фаолият юритаётган меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя, уларни ижтимлий қўллаб-қууватлаш, соғломлаштириш ишлари Тармоқ, Тариф келишувлари ва жамоа шартномалари орқали амалга ошириш тизимли равишда йўлга қўйилган.
Шу боиз, соха тизимида фаолият кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар ишчи ходимларини кенг кўламда соғломлаштиришни ташкиллаштириш учун қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, "Uzbektelecom" АК ҳамда компаниянинг филиалларида фаолият юритаётган ходимлар Чорвоқ тоғ ёнбағрларида жойлашган "Угам оромгоҳи" санаторийсида дам олдирилмоқда. Мазкур ишлар жорий йилнинг декабрь ойига қадар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 403 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришга эришилди.