“Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122-сон “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармонга биноан жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб 5 кун дам олиш кунлари эълон қилинди.
Шу муносабат билан, соҳамизнинг касаба уюшмаси қўмиталари томонидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида меҳнаткашларнинг фаол дам олишлари учун қулай шароитларни яратиш мақсадида тарихий шаҳарларга саёхатлар уюштирилди.
Хусусан, Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят ахборот - кутубхона маркази касаба уюшмаси қўмитаси байрам арафасида ходимларга тухфа тариқасида Бухоро шаҳрининг диққатга сазовар бўлган жойларига саёҳат уюштирди. Зиёратга кўп йиллар давомида ахборот кутубхона марказида фаолият кўрсатган фахрий пенсионерлар ҳам таклиф қилинди. Саёҳатга жалб этилган марказ ходимлари катта таасурот, кўтаринки руҳ ва унутилмас хотирлар билан қайтдилар.
"Ўзбекистон почтаси" АЖ Самарқанд филиали ишчи ходимлари Мустақиллигимизни 30 йиллик байрами муносабати билан 2021 йил 2-3 сентябр кунлари "Азим Тошкент" шахрига ташриф буюришди.
"Ўзбектелеком" АК Фарғона филиали ходимларининг саёҳатлари эса азим Самарқанд шаҳрига бўлди.