Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги раёсат қарори асосида тизимдаги барча бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари ўртасида танлов ташкил этилди.
Мазкур кўрик-танлов Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови тўғрисидаги Низом» асосида амалга оширилди.
Кўрик-танловда иштирок этиш мақсадида 110 тадан зиёд бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фаолияти Республика комиссияси томонидан ўрганилиб, баҳоланди.
Республика комиссияси танловнинг тармоқ босқичи ғолибларини аниқлашда жамоа шартномаларини тармоқ келишувларига мослаштирган, иш берувчилар билан ҳамкорликда уларнинг бажарилишига эришган, бандлик ва янги иш ўринларини яратиш, муносиб иш ҳақи тўланиши, ходимлар учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини ярата олган, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларида меҳнат қонунларига риоя этилишини таъминлаган, фаолиятни устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида тўғри ва самарали ташкил этган, ихтиёрларида қолдирилган маблағлардан тасдиқланган сметаларга мувофиқ мақсадли фойдаланиб, соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт ишларини самарадорлигига эътибор қаратди.
Бу йилги ғолиблар сони ўтган йилдагиларга қараганда кўпроқ бўлди. Хусусан, таҳлилларга кўра касаба уюшма аъзоларининг сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлар ўртасида ўтказилган кўрик-танловнинг 3 ўрин соҳиблари “Ўзбектелеком” АК Самарқанд (298 балл) ва Навоий (297 балл) филиаллари бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига насиб этди. Совринли иккинчи ўринга Тошкент шаҳридаги ИНХА университети (364 балл) ва “Ўзбектелеком” АК (363 балл) бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари эга бўлишди.
Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиали (373 балл) ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиали (372 балл) бошланғич касаба уюшмаси ташилотлари кўрик танловнинг биринчи ўрнини эгаллаб республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Шунингдек, касаба уюшма аъзоларининг сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилган кўрик-танловда AT “Aloqabank” Нукус филиали (231 балл) бошланғич касаба уюшма ташкилоти 3 ўринни, Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона маркази бошланғич касаба уюшма ташкилотига (285 балл) 2 ўринни эгаллади.
Кўрик танловнинг биринчи ўрин соҳиби “Матбуот тарқатувчи” АК (317 балл) бошланғич касаба уюшма ташкилоти қўлга киритиб финал республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Мазкур кўрик-танлов ғолибларини муборакбод этамиз.