Яқинда "UNICON.UZ" - Фан- техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди.
Тадбир "UNICON.UZ ДУК "Маънавий – маърифий ишлар" дастури доирасида корхона ишчи ходимларининг маънавий интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини, китоб мутолааси маданиятини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.
“Шарқ зиёкори” нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамкорлигида уюштирилган ушбу ярмаркада бадиий, илмий ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган китоблар савдоси бўлиб ўтди.
Ярмарка ҳақиқий китоб байрамига айланиб кетди. Ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган адабиётлар билан танишдилар ва харид қилдилар. Ўзлари ўқиган китоблар борасидаги суҳбатларда улар ишдан бўш вақтларида албатта китоб мутолаа қилишга келишиб олдилар.