Муҳаммад ал – Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида самарали меҳнат қилиб келаётган ходимлар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармони ижросини бугунги кунда барча корхоналар томонидан таъминланаётганлиги оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиб келинмоқда. Вилоятлардаги тарихий обидаларни ўрганиш билан бир қаторда вилоятлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишларни, шунингдек ички туризм учун яратилаётган шароитлар билан оммани таништириш яхши йўлга қўйилганлигига гувоҳ бўлади инсон.
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича Муҳаммад ал – Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан самарали меҳнат қилиб келаётган ходимлар учун 2021 йил 19 июнь куни Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил қилинди. Улуғбек расадхонаси, Ҳўжа Дониёр мақбараси, Гўри Амир мақбараси, Регистон майдони, Бибихоним масжиди, Ислом Каримов уй музейлари зиёрат қилинди.
Шунингдек, университетнинг Самарқанд филиали ходимлари билан учрашув ташкил қилинди.