"РРТМ" ДУК раҳбарияти ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “7 май – Алоқачилар куни”, 9 май — «Хотира ва қадрлаш куни» ва Рамазон Ҳайити байрами арафасида марказ ходимларининг Тошкент шаҳрида бунёд этилган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва “Шон-шараф” давлат музейига ташрифи ташкил этилди.
Шунингдек, узоқ йиллар корхонада самарали меҳнат қилиб келган, бугунда қарилик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар ҳолидан хабар олинди ва ижтимоий-маънавий кўмак кўрсатилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.
Ташрифдан кўнгли тоғдек кўтарилган фахрийларимиз ўзларинг миннатдорликларини билдириб, дуолар қилдилар.