Меҳр-оқибат

Алоқа соҳасида меҳнат қилиб нафақага чиққан ёлғиз пенсионерлар, кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини йўқотган ходимлар ҳолидан хабар олинди.

Муборак Рамазон ойида меҳр-оқибат, ҳайр-саҳоват, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик каби ҳалқимизга хос азалий қадриятлар янада кенг намоён бўлмоқда.

Шундай кунларда "Ўзбекистон почтаси" АЖ Самарқанд филиали ва "Ўзбектелеком"АК Навоий филиали маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси томонидан 7 май алоқачилар ва 9 май хотира ва кадирлаш кунлари ҳамда Рамазон ҳайити байрамлари арафасида ёлғиз пенсионерлар, кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини йўқотган ходимлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.