Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi
Правительственный портал Республики Узбекистан
Единый портал интерактивных государственных услуг
Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана
Министерство цифровых технологий
Национальная база данных законодательства Республики Узбекистан


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бугунги кунда 10121 нафар талаба республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларида АКТни ривожлантириш учун зарур ихтисосликлар бўйича таълим олишмоқда, шундан 1500 нафари талабалар тураржойи билан таъминланган.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида талаба-ёшларнинг мустаҳкам билим олиши, кўпроқ китоб ўқиши ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириб боришлари учун кенг имкониятлар яратилган. Шу жумладан, университетнинг “Талабалар тураржойи”да яшаётганларнинг маиший шароитини янада яхшилаш максадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 20 дона Samsung кир ювиш машиналари талабаларга тантанали равишда топширилди.
Тадбирда Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаев, университет ректори Сарвар Бабаходжаевлар иштирок этишди.