Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб белгиланган жадвал асосида соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда Тармоқ, Тариф келишувлари, Ягона жамоа шартномаси ва қўшма қарорлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлилий-танқидий ўрганилиб, 2020 йил якуни бўйича жамоа шартномаларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан меҳнат жамоаларининг конференциялари ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, “Ўзбектелеком” АК, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Матбуот тарқатувчи” АК, АТ “Алоқабанк”, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ филиалларида, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва унинг тасарруфидаги матбаа уйлари, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва унинг филиалларида жамоа шартномасини бажарилишига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш ҳамда конференцияларида Республика кенгашининг масъул ходимлари иштирок этмоқдалар.