Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11 январь куни Республика кенгашининг Ижроия қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаев томонидан кун тартибини таништириш ҳамда унга қўйилган масалаларни танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Жумладан, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожланиш йили”да амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Йиғилишда иш жараёнида камчиликларга йўл қўйган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раисларига тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш борасида аниқ тадбирлар белгилаб олинди.

Булар:

- “Касаба уюшмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби” мавзусида ҳуқуқий семинар ташкил этиш;

- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартибига риоя қилиш ва ҳар бир мурожаат билан шахсан танишиш, тўлиқ ва асосли жавоб қайтариш;

- меҳнат жамоаларида қабуллар ва “очиқ мулоқотлар” кунини белгилаш, мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича тушунтириш ишларини тизимли олиб бориш;

- замонавий электрон воситалардан ва интерактив хизматлардан унумли фойдаланиш;

- меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасини яхшилаш бўйича тадбирлар таҳлилини ўтказиш ҳамда қўмита йиғилиш муҳокамасига киритиш;

- бир ой муддатда иш берувчи билан ҳамкорликда аккредитациядан ўтган лицензияга эга ташкилот билан шартнома тузган ҳолда меҳнат муҳофазаси мутахассисларини ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларни ўқитиш.

Шунингдек, йиғилишда  тармоқ касаба уюшмасининг IX-Қурултойида, янги таҳрирдаги Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмасининг Устави тасдиқланганлиги ҳамда 2020 йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 432 п-сон рақам билан қайта рўйхатдан ўтказилганлигини ҳамда шу асосда Республика кенгаши Ижроия қўмитаси тармоқ касаба уюшмаси фаолиятига доимий (жорий) раҳбарликни амалга оширувчи орган бўлиб, Раёсат ўрнига жорий этилгани ҳамда 2020 йилнинг 12 ноябрдан фаолиятини бошлагани маълум қилинди.

Шу муносабат билан, “Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши аппаратида ва касаба уюшма бошланғич ташкилотларида иш юритиш бўйича Йўриқнома” қоидаларини янги таҳрирдаги Устав талабларига асосан қайта кўриб чиқилгани эълон қилинди.

Йиғилишда Республика кенгаши Ижроия қўмитасининг иш жараёнида қабул қилинган қарорлари тасдиқланди ва кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.