2020 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар асосида 2020 йилнинг 15 декабридан 2021 йилнинг 15 январига қадар Самарқанд вилоятида “Туризм ойлиги” эълон қилинган.
“Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Ички туризм ойлиги” доирасида жорий йилнинг 20 декабрь куни 50 нафар соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари Самарқанд вилоятининг муқаддас қадамжоларига зиёрати уюштирилди. Саёҳатчилар зёрат давомида Амир Темур мақбараси, Махдуми Аъзам зиёратгоҳи, Имом ал Бухорий зиёратгоҳи, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мақбараси ҳамда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов мақбарасига ташриф буюриб, уларнинг тарихи билан яқиндан танишишди.
Бир олам таасурот билан қайтган соха ходимлари ва уларнинг оила аъзолари филиал маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.