Қатор меъёрий ҳужжатлар тўплами чоп этилди.

Ҳар қандай эзгу ғоя халқ манфаатига хизмат қилиб, инсонларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Ишончимиз комилки, мазкур ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар соҳамизнинг бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини янада самарали фаолият юритишини таъминлайди, нуфузини оширади ва энг аввало, меҳнаткашлар муаммоларини ҳал этишда, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда, муносиб меҳнат шароитини яратилишида ҳамда спорт-соғломлаштириш ишларини амалга оширишда, маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

2020 йилда дунёга ёйилган коронавирус пандемияси мамлакатимиз олдига  янги муаммо ва талабларни қўйди. Таҳлилларга кўра, пандемия аксарият турдаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ишчи-хизматчилар, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига салбий таъсир кўрсатди. Жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб карантин чекловлари эълон қилингандан сўнг аксарият соҳа корхона ва ташкилотлари фаолият жараёнларини вақтинчалик тўхтатди. Пандемия шароитида юритимизда юза келган вазият ахборот технологиялари соҳасини нафақат узлуксиз ишлашини балки меҳнаткашларимиз зиммасидаги ишга бўлган масъулиятни янада оширишни тақазо этди. 

Пандемия дунё аҳолиси, жумладан ўзбекистонликларнинг ҳам жисмоний ҳаракатланишини камайтириб, одамларни ахборот технологиялари, интернетдан кўпроқ фойдаланишга йўналтирди.

Бу усул ҳукуматнинг халққа хизмат қилиши ва алоқа ўрнатишининг янги воситаси сифатида эътироф этилди.

Карантин ва шаҳар бўйлаб ҳаракатланишга бўлган чекловлар шароитида зарур хизматлар учун тўловларни ва харидларни онлайн хизмати орқали амалга ошириш,  Payme иловаси орқали масофадан туриб хизмат ва буюртмалар учун тўлов қилиш тизими аҳоли учун қулайлик туғдирди.

Мамлакатимиздаги эпидемилогик вазият ва синовли кунларда юртимизнинг барча таълим муассасаларида жуда қисқа фурсат ичида онлайн дарслар йўлга қўйилди. Дастлаб, мазкур ўзгаришлар шубҳасиз, муайян ноқулайликларни келтириб чиқарди, аммо пандемия сабабли кузатилаётган ўзгаришлар ва таълимдаги янги ечимлар, ҳозирги давр учун зарур бўлган инновацияларни таълим соҳасига киритилишига сабаб бўлди.

Пандемия шароитида тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари олдида ўз меҳнаткашларини ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашдаги қатор муаммолар билан тўқнашишга тўғри келди.

 Шундай синовли кунларда юртимизда инқирозга қарши амалга оширилган чоралар ХМТнинг пандемияга қарши кураш борасида ишлаб чиққан тўрт асосий тамойилларига тўла мос келади. Хусусан, юртимизда олиб борилган сай-ҳаракатлар иқтисодиёт ва бандликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш корхоналари, улар даромадлари, иш ўринларини сақлаб қолишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, меҳнат муносабатлари иштирокчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ўзаро ижтимоий мулоқотга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Ана шундай синов даврида касаба уюшмаларининг фидойи меҳнати, юксак ҳулқ-атвори намунасини намоён бўлиб, касаба уюшмалари ва меҳнаткашлар ўртасидаги мулоқотни ҳар қачонгидан ҳам кучайтириш, уларнинг муаммоларини вақтида ҳал этиш, ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитини яратиш билан бир қаторда соғлиғи учун қайғуриш кабилар вазифалар биринчи ўринга чиқди.

Коронавирус пандемияси шароитида меҳнат қонунчилигини қайта кўриб чиқиш зарурати пайдо бўлди. Кўпгина корхона ва ташкилотлар карантин-чеклов чоралари шароитида ўз фаолиятларини масофавий тартибга мослаштиришди. Бундай иш тартибига ўтиш ва барча меъёрларга риоя қилишни таъминлаш мақсадида ички меҳнат тартиблари, жамоа шартномаларига ўзгартиришлар киритилиб, молиявий имкониятдан келиб чиққан ҳолда зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Ходимлар масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ишларини ўз уйларида, оиласи билан бажаришлари учун эркинлик берилди. Масофавий ишга вақтинчалик ўтказилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда қонун нормаларга амал қилинди. Ходимларни мослашувчан иш графигига ўтказганилганда уларнинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақлаб қолинган. Мослашувчан иш графигига ўтказилган ходимларга меҳнат ҳақини ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда тўланади.

Ходимларни ижтимоий ҳимоялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди, хусусан карантин даврида фарзандларига қараётган ота-оналарни ишдан бўшатишга мутлақо йўл қўйилмади. Уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси юз фоиз тўлаб берилди.

Қарамоғида вояга етмаган фарзанди бор ходимларга йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишнинг йиллик режасидан қатъи назар йиллик меҳнат таътили тақдим этилди, кам таъминланган, кўп болали,  икки ёки ундан ортиқ болани тарбиялаётган ходимлар ҳамда қарамоғидаги ота-оналари ногирон ва етимларни тарбиялаётган оилаларга ёрдам кўрсатилди.

Шу даврда бирорта ходим ҳимоясиз қолмади, касаба уюшмалари иш берувчилар билан ҳамкорликда имкон қадар уларни моддий, маънавий, молиявий томондан қўллаб-қувватланди. Энг биринчи навбатда пандемия шароитида меҳнат қилиб, касалликка чалинган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари барча турдаги кўмак кўрсатилиши қаторида кўп йиллар корхонада ишлаб хозирда нафақада бўлган меҳнат фахрийлари ҳам эътибордан четда қолмади.

2020 йил 27 август куни “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасаси конференция залида онлайн видеоконференция алоқа тизими орқали Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмасининг навбатдани Қурултойи ўтказилади.

Қурултой кун тартибида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2015 йил август ойидан 2020 йил август ойигача бўлган фаолияти ва келгуси даврдаги стратегик вазифалар муҳокама этилиб, 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ҳаракат Дастури ҳамда Уставга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳалари юзасидан делегатлар томонидан билдирилган таклиф ва фикрлар негизида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қурултой делегатларига ҳавола этилган маърузада ҳисобот даврида тизимдаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятларида эришилган ютуқлар баробарида пандемия шароитида ходимларни ижтимоий-ҳуқуқйци ҳимоясини таъминлаш борасида юзага келган муммолар ва йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди. Ана шу камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар белгилаб олинди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан қатор делегатлар сўзга чиқиб, келгуси фаолиятни янада такомиллаштиришга доир фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Хусусан,  бошланғич ва цех ташкилотлари фаолларига амалий ёрдам бериш, Иш берувчилар хамкорлигини мустахкамлаш, амалдаги қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, зиддиятли, низоли ҳолатларни кўриб чиқилиши самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи тавсиялар, қўлланмалар ишлаб чиқиш таклифи киритилди.

Маълумки, жорий йилнинг март-июнь ойларида соҳамиз бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари муқобиллик асосида, раҳбарлик лавозимига 2-3 нафардан номзодлар таклиф этилган ҳолда ўтказилди. 

Жумладан, 180та бошланғич касаба уюшмаси ташклотларида ўтказилган ҳисобот-сайлов конференциялар якуни бўйича 266 нафар сайланган касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари ва 46 нафар касаба уюшмаси қўмитаси раислари, 160 нафар тафтиш комиссияси аъзолари ва 49 нафар тафтиш комиссияси раислари биринчи бор сайланганликларини инобатга олган ҳолда уларни фаолиятида учраётган муаммоларни бартараф этишда кўмак бўладиган қўлланмалар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Қурултойда билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда шунингдек, 2020 йил давомида пандемия шароитига қарамасдан Республика кенгшашининг касаба уюшмаси хизматига олинган 50дан зиёд янги бошланғич ташкилотлар фаолиятларини самарали ташкил этиш мақсадида тегишли йўналишларни ўз ичига олган услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш бўйича Кенгаш раиси А.Ишанходжаевнинг ташаббуси Республика кенгаши аъзолари томонидан мақулланди. 

Хусусан, бугунги кун талаблардан келиб чиққан ҳолда янгича ишлайдиган бошланғич касаба уюшмасининг фаолиятида - миллати, жинси, ёши ва диний эътиқодидан қатъий назар ҳар бир касаба уюшмаси аъзоси учун адолатли меҳнат шароитини яратиб бериш, меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш, жамоа шартномаларидаги кафолат ва имтиёзлар тўлиқ амалга ошириш, ишчи-ходимларни, айниқса, ёшларни меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини  таъминлаш каби вазифалар туриши ҳеч кимга сир эмас.

Агарки, бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти кучли бўлса, ходимнинг манфаатини ифода эта олса, керак ўринда ҳимоя қилиб, муайян имтиёзларга эгалигини таъминлай олса, тизимнинг юқори турувчи ташкилотларига ҳам ишонч ортади, ижтимоий мавқеи юксалади. Бу натижага эришиш учун албатта, бошланғич касаба уюшмаси ташкилотига кўмак, ҳужжат юритиш ишида амалий ёрдам бериш энг оқилона йўлдир.

Шу боис, қисқа вақт ичида соҳа тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг фаолиятини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш, юзага келаётган муаммоли масалаларни ҳал қилишда аниқ ва самарали тизимни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмасининг янги таҳрирдаги Устави ҳамда “Услубий қўлланма”;

Бошланғич касаба уюшма ташкилотларига меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилиши,  соҳа корхона ва ташкилотларда ишлаётган ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, боқувчисини йўқотган оилаларга товон ва зарар тўловлари ўз вақтида тўланиши таъминлашга қаратилган “Меҳнат муҳофазасига оид 111 саволга 111 жавоб”;

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик бўйича ижтимоий меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, ҳуқуқий ҳимояси борасидаги ишларни янада самарали ташкил этиш мақсадида 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан имзалаган Тармоқ келишуви, “Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси билан Тариф келишуви, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси билан Ягона жамоа шартномасини китобча шаклда чоп этди.

Мазкур тарқатма материаллар қаторида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун ҳамда касаба уюшмаси хизматига олинган корхоналар меҳнаткашлари учун касаба уюшмаси аъзолик билетлари Янги йил байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикас, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги соҳа тизимига қарашли 220 тадан зиёд бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари ва уларнинг вилоят туман ва шаҳарлардаги 700га яқин қуйи бўғинларига беғараз ҳомийлик ёрдами сифатида етказилди.

Бугунги кунда бошланғич қасаба уюшмаси қўмитаси раисларининг салоҳияти ва ҳуқуқий саводхонлигини янада оширишда белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида ижтимоий шерикликни ривожлантириш орқали ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, ходимлар учун шарт-шароитларни яратиш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда мазкур тарқатма материаллар, албатта, ўз натижасини беради.

 

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация

 ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

раиси ўринбосари Ахмедов Анвар Акмалович