Мутахассислар малакасини ошириш ахборот-кутубхона муассасалари муваффақиятининг калити

2020 йилнинг 17 ноябр куни “INFOLIB UZBEKISTAN-2020” IХ Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида видеоконференция алоқа тизими орқали табдир ўтказилди.

          2020 йилнинг 17 ноябр куни “INFOLIB UZBEKISTAN-2020” IХ  Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида видеоконференция алоқа тизими орқали ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳамда янги тузилган шаҳар, туман ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари масъул ходимлари, Миллий кутубхона илмий-услубий хизмати мутахассислари билан учрашувда  илмий-услубий фаолиятни ташкил этиш ва ўтказиш, ёш мутахассисларнинг малакасини ошириш ва ахборот-кутубхона фаолиятининг барча соҳалари учун чорак ҳисоботларни тузиш бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш бўйича зарур тавсиялар олдилар. Миллий кутубхона директори  У.А.Тешабаева ахборот-кутубхона муассасаларининг ижтимоий тармоқларида таниқли ёзувчи ва мутафаккирларнинг ижодий меросини тарғиб этиш бўйича қимматли маслаҳатлар берди.

Шунингдек Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Ю.Гапуров Жорий йилнинг март ойидан амалга киритилган Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятини тушунтириб берди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви қабул қилинганлигини маълум қилди. Ушбу Тармоқ келишуви асосида АКМларда янги муддатга жамоа шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли тавсиялар берди.

Видеоконференция иштирокчилари томонидан ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат муносабатлари юзасидан берилган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар ҳамда тегишли маслаҳатлар берилди. 

 

А.Навоий номидаги Миллий кутубхона 

касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Л.Нарзиев