XXI аср турли жабҳаларда тезкор жараён бўлиб, барча соҳаларда замон билан бирга қадам ташлашга чорламоқда. Инсонлар ҳаёти ва жамият тараққиётида узлуксиз алоқа воситаларининг аҳамияти катталигини барча яхши хис қилмоқда.
Зотан "Coscom" (Ucell савдо белгиси) компанияси ходимлари ҳам ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитини ҳисобга олган ҳолда бир қатор муҳим ишларни амалга ошириш учун харакат қилмоқдалар. Компаниянинг “Мобил дилер” лойиҳаси абонентлар учун қўшимча қулайликлар яратиш учун махсус ишлаб чиқилган. Кўчаларда абонентларга тез ва самарали хизматлар кўрсатиш учун махсус жиҳозланган автомобиллар, кўчма витрина хамда мобил шахобчалар ўрнатиш амалга оширилмоқда. Энди абонентларга энг яқин офис ёхуд стационар дилерлик марказини қидириб юриш шарт эмас.
COVID-19 карантин пандемия вақтида ва аҳоли пунктларида ҳаракатланиш учун чекловлар жорий этилган пайтда мобил дилерларга эҳтиёж бир неча бор ошди. Сим-карталарни энг олис манзилларга ҳам етказиб бериш заруриати туғилди. Шу сабабли Компания мобил дилерлар имкониятларини кенгайтиришга қарор қилди. Бугунги кунда «Coscom» (Ucell савдо белгиси) компанияси 2500 дан ошиқ дилерлар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда. Компания мунтазам равишда дилерлик савдо вакиллари иштирокида тренинглар , худудий офисларда сайёр қабуллар ва ўқув курслари ўтказмоқда. Дилерларга мўлжалланган барча дастурларнинг ўхшашлари йўқ ва улар республикамизда ягона дастур ҳисобланади.
2020 йил 1 ноябрь холатига кўра Компания абонентлар базаси 8 000 000 нафардан ошди. Бу "Coscom" компаниясини мижозлар сони бўйича Ўзбекистонда биринчи ўринга олиб чиқади. Хозирги кунда "Coscom" (Ucell савдо белгиси) компаниясида 1700 ходим ишламоқда. Пандемия карантин даврида барча ходимлар ижтимоий мухофаза қилиниб, деярли 70% ходимлар масофавий иш тартибига ўтказилдилар хамда тўлиқ ва ўз вақтида ойлик маошларини олмоқдалар.
Мухитдин Жўраев
"Coscom" компанияси касаба уюшма қўмитаси раиси.