ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ

Бугунги кунда бутун республика миқёсида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши ва мазкур сана жорий йилда илк марта “Ўзбек тили байрами” сифатида нишонланиши муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида миллий давлатчилигимиз ва ўзлигимиз тимсоли бўлган она тилимизни ривожлантириш бу борада энг муҳим йўналиш бўлиб қолиши, бу йил 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни бутун мамлакатимиз миқёсида кенг нишонланишига алоҳида тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда бутун республика миқёсида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши ва мазкур сана жорий йилда илк марта “Ўзбек тили байрами” сифатида нишонланиши муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Она тилимизнинг буюклиги, бетакрорлиги ва ўзига хос жозибасига бағишлаб жорий йилнинг 15 октябр куни “Ўзбектелеком” АК “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиалида “Ўзбек тили байрами” карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда “Тил миллат кўзгуси” мавзусида Тошкент вилояти “Турон” аҳборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир мазмунан – моҳиятига кўра кенг қамровли, мазмунли бўлиб, бундан  31 йил  муқаддам ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлганлиги,  “Давлат тили ҳақида”ги қонун она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратганлигини такидлаб ўтилди.

Суҳбат  давомида тадбир иштирокчиларига мавзуга оид саволлар берилди ва фаол қатнашганларга касаба уюшмаси томонидан эсдалик учун китоблар совға қилинди.

Тадбир сўнггида она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашишимиз кераклигини уқтириб ўтилди.