ХОДИМЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

2020 йил 15 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларига бир қатор вазифалар топширилди.

Жумладан, Республика кенгаши раҳбарияти ва масъул ходимларига меҳнат жамоаларига ташрифи бўйича жадвал ишлаб чиқиш ҳамда ташриф жараёнида иш ҳақини ўз вақтида тўланиши, иш ўринларининг барқарорлиги, хавфсизлик техникаси, меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитлари бўйича ахволни ўрганиб тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш юклатилди.

Шу мақсадда Республика кенгаши Раёсатининг 2020 йил 20 июлдаги 17-27 “о” сон карори тасдиқланиб ижрога йўналтирилди.

Жорий йилнинг 21 август куни Тошкент вилояти ҳудудидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида туман телекоммуникация боғламалари ҳамда почта алоқа бўлимларида ходимлар учун пандемия даврида яратилган меҳнат шароитлари, иш ҳақларини ўз вақтида тўланиши ва бошқа масалалар ўрганилиб, ходимлар билан суҳбатлар ўтказилди.

Суҳбат жараёнида ишчи-ходимлар томонидан иш ҳақи ўз вақтида, кечиктирмасдан тўлиқ тўланаётгани, ташкил этилган санитария-гигена шароитлари талаб даражасида эканлиги, пандемия даврида касалликка чалинган ходимлар ва covid-19 асоратлари оқибатида вафот этган ходимнинг оила аъзоларига жамоа шартномаларига асосан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб келинаётганлиги ҳамда Республика раҳбарияти ва соҳа масъуллари томонидан доимий эътиборни ҳис этиб турганликлари эътироф этилди.