ҚАРИСИ БОР УЙНИНГ ПАРИСИ БОР

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳот ва янгиланишларнинг самараси бугун жамиятимиз ҳаёти ва халқимиз турмушидаги ижобий ўзгаришларда яққол намоён бўляпти.

Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга ошириш доирасида олиб борилаётган улкан ишлар ҳаётимизда мутлақо янги босқични бошлаб берди. Ишлаб чиқаришнинг турли жабҳаларида меҳнат қилаётган ходимларга, айниқса ишламаётган пенсионерларга кўрсатилаётган эътибор, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар ҳам тараққиётимизга мос равишда яхшиланиб боряпти.

“Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” дастурига киритилган тадбирларнинг бажарилишини тизимли равишда ва режа асосида амалга ошириш мақсадида Респбулика кенгаши томонидан режа-тақсимот ишлаб чиқилди ва амалга оширилиши борасида мониторинг олиб борилмоқда.

“Ўзбектелеком” АК Андижон филиали маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан давлат дастурлари тадбирларини бажарилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан Андижон вилояти собиқ алоқа ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси раиси Пулат Бахрамович хонадонига ташриф буюриб холидан хабар олинди, Ўзбекистон Республикаси Мустақилик куни байрами муносабати билан табрикланди.

Пўлат Бахрамович ахборот технологиялари тизимидаги барча касаба уюшмаси аъзоларини Мустақиллик куни байрами ҳамда бўлиб ўтган тармоқ касаба уюшмаси Қурултойи билан самимий қутлаб, келгусида ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқий ҳимоясини таъмилашда яхши тилакларини билдирди.