8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига муносиб совға.
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тўртинчи ташаббус ижроси доирасида Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасига 150 нусха турли жанрдаги бадиий китоблар ҳадя қилинди.
Китобларни АКТ вазирлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Хурсан Йўлдошев ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирвохид Хайдаровлар тақдим этишди. Бу муассаса тарбияланувчилари учун 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига муносиб совға бўлди.