Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва тармоқ касаба уюшмаси Уставларида касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловлар ҳар 5 йилда бир марта ўтказилиши, касаба уюшма органлари 5 йил муддатга сайланиши белгилаб қўйилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги касаба уюшма органларида жорий йилнинг февраль-март ойларида ҳисобот-йиғилишлари, конференциялари, август ойида эса IX-Қурултойи ўтказилиши режлаштирилган.
Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2020 йил 25 январдаги 16-6 сонли Раёсат қарорига кўра тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида локал меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя этилган ҳолда ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференцияларини бўлиб ўтмоқда.
Ҳисобот-сайлов йиғилиши кун тартибига киритилган асосий масалалардан бири касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил февралдан 2020 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти ва навбатдаги вазифалари тўғрисидаги масала бўлиб, унда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси, меҳнати муҳофазаси, бандлик, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари маънавиятини юксалтириш, соғломлаштириш масалалари юзасидан касаба уюшмаси қўмитаси раисларининг ҳисоботлари тингланмоқда.
Бугунги кунга қадар тизимдаги 25 та бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтиб, 8 тасида (5 нафари аёллар) касаба уюшмаси қўмитаси раислари янгитдан сайланди. Касаба уюшмаси қўмитаси раислигига тавсия этилган номзодлар камида 2-3 нафарни ташкил этиб, ҳисобот-сайлов конференциялари муқобиллик асосида ўтказилди.
Умумий йиғилиш(конференция)ларда иштирок этган ходимлар ва делегатлар томонидан қуйидаги таклифлар киритилди:
- спорт тадбирлари ва мусобақаларини тизимли ташкил этиш, айниқса ҳудудий таркибий бўлинмалари ходимлари иштирокини таъминлаш;
- кам сонли касаба уюшмаси аъзоларига эга бўлган бошланғич ташкилотларга марказлашган ҳолда ходимлар гимнастикасига ҳос бўлган спорт анжомлари билан таъминлаш;
- касаба уюшмаси аъзолик бадаллари тақсимотини қайта кўриб чиқиш, БКУТда қоладиган маблағларни кўпроқ қолдириш эвазига спорт анжомларини ҳарид қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари ва касб махорати бўйича кўрик танловларни мунтазам ўтказиб бориш орқали иқтидорли ходимларни моддий рағбатлантириш.
- ОАВ орқали, айниқса телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали касаба уюшмаси ташкилотлари нуфузини ошириш борасида ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя мавзусида турли хилдаги видео роликлар тайёрлаш ҳамда намойиш этиш. Мазкур таклифлар ЎзКУФК тақдим этилди.
Касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишига Республика Кенгаши аппаратининг масъул ходимлари иштирок этиб, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини янада кучайтириш, республикада олиб борилаётган ишларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар ва устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб, бир қатор вазифалар белгилаб олинмоқда.