130 нафарга яқин ёшларни Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларга ташрифи ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасаларининг ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасида мини футбол бўйича кўчма кубок учун республика босқичи мусобақаларининг 130 нафар иштирокчилари жорий йилнинг 28 сентябр куни Самарқанд шаҳридаги қадамжолар - Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Бибихоним мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди.