Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мутахассислари иштирокида Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2019 йилнинг 9 июль куни “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари саҳифасида чоп этилди, шунингдек электрон оммавий ахборот воситалари орқали умумхалқ муҳокамасига қўйилган.
Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида Ишчи гурух томонидан ҳалқаро стандартлардан, жумладан Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенция ҳамда тавсияларидан, хорижий мамлакатлар илғор тажрибасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид миллий қонун нормаларидан унумли фойдаланган.
Қонун лойиҳаси бўйича Республика кенгашининг 14 та банддан иборат тегишли таклифлари жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига тақдим этилган.
Умумхалқ муҳокамасида билдирган таклифлар асосида такомилига етказилиб қабул қилинган янги таҳрирдаги қонун келгусида Республикамизда касаба уюшмаларининг фаолиятини янада ривожлантиришга, касаба уюшмаларининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини оширишга, қолаверса, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча турдаги иш берувчилар томонидан меҳнатга оид қонунчиликка риоя қилинишини бўйича касаба уюшмаларининг жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.
“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган йиғилишлар ва давра суҳбатлари тармоқ касаба уюшма тизимидаги бошланғич ташкилотлар ва меҳнат жамоаларида давом этмоқда.
Республика кенгашининг
бош юрисконсульти
А.М.Ахмедов