Қадимий Хивага саёҳат

Республикамизнинг тарихий шаҳарлари бўлмиш Хива ва Урганч шаҳридаги тарихий обидалар ва зиёратгоҳларга 3 (уч) кунлик саёхат жорий йилнинг 18-21 июнь кунлари ташкил этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 16 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида туризм соҳасини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 12-06 “с” сон қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган жорий йилда туризмни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун саёхатлар ташкил этиш режа-тақсимотига биноан Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимига кирувчи корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган,  тармоқ  касаба уюшмаси фаолиятида фаол иштирок этаётган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Республикамизнинг тарихий шаҳрлари бўлмиш Хива ва Урганч шаҳридаги тарихий обидалар ва зиёратгоҳларга 3 (уч) кунлик саёхат жорий йилнинг 18-21 июнь кунлари ташкил этилди.

Саёҳатчилар – алоқа ва ахборотлаштириш соҳа ходимлари «Тошкент» (жанубий) вокзалидан «Тошкент–Ургенч–Хива» поездида Урганч шаҳрига етиб келганларидан сўнг, улар кутиб олувчи - ташкилотчилар томонидан қулай ва шинам «Xorazm Palace»  меҳмонхонасига жойлаштирилди. Сўнгра, замонавий  автобусларда афсонавий Хива шаҳрига йўл олинди, 22 нафар сайёҳ – бир гуруҳ қилиб белгиланди ва ҳар бир гуруҳга Хива   шаҳрида экскурсовод (гид) ҳамроҳлик қилиб, ҳар бир обида ҳақида кенг батафсил  маълумот берилди.               

Сайёхлар Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлари ва қадимий  ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга  бўлдилар. Қадимий Хиванинг янада гўзал ва мафтункор  манзилгоҳлари, мадраса, мақбара,  минора ва  замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих нафасини ҳис қилиб, катта таассуротга эга бўлдилар.

Жумладан, Жума масжид, Шайх Мухтор Валий Мақбараси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа ноёб иншоотлар катта қизиқиш ва хайрат ўйғотди.  Айниқса, Ичан қалъа - Марказий Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёлгорлик - Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисми бўлиб, Ичан қалъа шаҳарнинг Дишан қалъа (ташқи қалъа) қисмидан кунгурадор девор билан ажратилган. У Хива работи (Дишан қалъа)дан баланд қўрғонтепага ўхшаб кўринади.

Ичан қалъага 4 дарвоза (Боғча дарвоза, Полвон дарвоза, Тош дарвоза, Ота дарвоза) дан кирилган. Ичан қалъага ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ, ўзини гўёки эртаклар оламига тушиб қолгандек, ҳис қилади.

Касаба уюшмалари ташаббуси билан ва имтиёзли равишда уюштирилган мазкур сайёхлик тадбири иштирокчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Соҳа тизимида фаолият юритаётган касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзолари ушбу мароқли саёҳат учун  ташкилотчиларга самимий миннатдорчилик билдирдилар.