Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2019 йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик бўйича қўшма тадбирлар режасига мувофиқ Республика кенгаши ҳамда вазирлик мутахассислари томонидан Жиззах вилоятидаги соҳа корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Қонун, қоида ва меъёрларга риоя этилиши, ходимларга яратилган меҳнат шароитлари, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси ҳолати ўрганилди.
Вилоятдаги соҳа корхоналарида ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш йўналишида кўплаб амалий ишлар амалга оширилиб, ижобий натижаларга эришилганлиги, яъни АТ “Алоқабанк” Жиззах филиалининг барча ходимлари тиббий суғурта қилингани, барча корхоналар иш берувчилари ўзларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилганлиги, туманларда ходимларнинг меҳнат шароитлари яхшиланаётганлиги алоқа корхоналарида нафақат ахборот технологиялари, балки ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва меҳнатини муҳофаза қилиш йўналишларига ҳам катта эътибор қаратилаётганлигидан далолат бермоқда.
Корхоналарда олиб борилган ўрганишлар таҳлили, амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда ходимлар ва мутахассисларнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш, меҳнат шароитларини янада яхшилаш, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш, ходимларни тиббий кўрикдан зтказиш, уларни махсус кийим ва шахсий химоя воситалари билан таъминлаш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича ўз вақтида йўл-йўриқлар бериш, ишчи-ходимларнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимини янада самарали йўлга қўйиш бўйича касаба уюшма ташкилотлари билан иш берувчиларнинг фаолияти талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда.
Ушбу холат, корхоналарда иш берувчилар, касаба уюшма қўмита аъзолари ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича малакасини оширишга ва уларнинг шахсий масъулиятини кучайтиришга алоҳида эътибор беришни тақозо этади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб Жиззах вилоятида соҳа раҳбарияти иштирокида ташкил этилган видеоселектор йиғилишида ўрганишда аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этиш бўйича иш берувчилар ҳамда касаба уюшма қўмитаси раисларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.