Жорий йилнинг 5 январь куни Республика кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаев томонидан кун тартибини таништириш ҳамда унга қўйилган масалаларни танқидий-таҳлилий кўриб чиқиш таклифи билан очилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Республика кенгашининг бош ҳисобчиси Г.Ергашева “Ўзбектелеком” АК, “COSCOM” Масъулияти чекланган жамияти БКУТ молиявий хўжалик фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисида батафсил маълумот берди.
Маълумотда ҳар икки ташкилотда сарф-ҳаражатлар юзасидан ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилишида, ҳисобдан чиқариш қайдномаларини тузишда, тафтиш комиссиясини иш режаларида, сметада кўзда тутилмаган ҳужжатларни амалга оширилганли танқид этилди.
Йиғилишда Кун тартибидаги кейинги масала юзасидан сўзга чиққан Республика кенгаши бош мутахассиси Ю.Гапуров томонидан йил дастурида белгиланган барча тадбирлар ўз ижросини топгани эътироф этилди.
Бошланғич ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар таҳлилига кўра пенсия ёшидаги жами 644 нафар ходимга 586 млн. 996 минг сўм, юбилей саналари муносабати билан 873 нафар ходимга 767 млн. 689 минг сўм, ишламайдиган пенсионерларнинг 3754 нафарига 412 млн. сўм, 2303 нафар кам таъминланган оилаларга, жами 587 млн. 602 минг сўм миқдордаги моддий рағбатлантиришлар, ёш оилаларга уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун 269 нафар ходимга иш берувчи маблағи ҳисобидан 687 млн. 124 минг сўм фоизсиз ссудалар берилди .
Сўзга чиққан А.Ишанходжаев, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва ҳудудий бўлимлари, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах филиаллари, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда унинг тизимидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари бошланғич касаба уюшмаси қўмиталарига давлат дастурини бажарилишида сусткашликка йўл қўйганликлари кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, келгусида кекса меҳнат фахрийларини, пенсионерларни ташкил этилаётган тадбирларда иштирокини таъминлаш, умумхалқ байрамлари арафасида илғор ходимларни рағбатлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини тарихий ва диққатга сазовор ҳудудларга саёҳатларини амалга ошириш кабиларни амалга оширишни давом этиш таклифини киритди.
Шунингдек, йиғилишда Сурхондарё, Кашқадарё, Бухоро вилоятлари алоқа корхоналари ҳамда “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиалларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ҳамда уларни бартараф этиш борасида аниқ тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилишда Республика кенгаши Раёсатининг иш жараёнида қабул қилинган қарорлари тасдиқланди ва кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.