Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2018 йил 29 декабрдаги 12-17 “о” сонли Раёсат қарори асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг Ўқув марказида жорий йилнинг 21-28 июль кунлари Республика кенгашининг касаба уюшмаси хизматига олинган янги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари касаба уюшмаси қўмиталари раислари ва фаоллари учун 5 кунлик ўқув машғулоти ташкил этилди.
Республикамизнинг тарихий шаҳарлари бўлмиш Хива ва Урганч шаҳридаги тарихий обидалар ва зиёратгоҳларга 3 (уч) кунлик саёхат жорий йилнинг 18-21 июнь кунлари ташкил этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” республика танловида 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёш ишчи мутахассислар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари қатнашди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мусобақалари (2-босқич) ғолиблари пойтахтда ўтган якуний босқичда “Бизнес учун дастурий ечимлар” номинацияси ғолиблиги учун куч синашди.
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни энг қувончли байрам сифатида бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади. Навқирон авлоднинг камолоти йўлида ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш, уларнинг ижодий –интелектуал салоҳиятини юксалтириш, ижтимоий холати, миллатидан қатъи назар, болаларнинг эзгу орзулари ижобати йўлида кенг имкониятлар эшигини очиб бериш давлатимиз сиёсатининг уствор йўналишларидан бирига айланган.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 15-16 май кунлари “Компютер графикаси” фанидан, 17-18 май кунлари “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан талабалар республика фанлар олимпиадасининг финал босқичи ўтказилди.