“Cyber University”да футзал бўйича 25-кўчма Кубок мусобақаси якунланди

Мусобақа Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда кўчма кубок таъсис этилганлигининг 25 йиллигига бағишланди. Мусобақа 14–17 ноябрь кунлари ўтказилди.

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳридаги «Cйбер университй» спорт залида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги корхоналардан жами 16та жамоа таркибида 160 нафар ходимлар иштирокида Вазирлик тизимида фаолият юритаётган корхоналар ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасида мини футбол (футзал) бўйича 25-кўчма Кубок учун республика мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг юқори савияда ўтказилиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.

Мусобақа ғолибларига совринларни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов топширди.

Ушбу мусобақа ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавий руҳни ошириш ва рақамли технологиялар соҳасидаги корхоналарни бирлаштиришга хизмат қилмоқда.