Устозларга эҳтиром: байрам арафасида уч авлод учрашуви ўтказилди

Устоз – инсон ҳаётидаги энг буюк йўл кўрсатувчидир. Жадал ривожланаётган ҳар бир соҳа тараққиётида эса устоз мақомига эришган тажрибали фахрийларнинг ўрни беқиёсдир.

Шу боис, 1 октябрь – Устозлар ва мураббийлар куни муносабати билан «Ўзбектелеком» АК Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан соҳага кўп йиллик меҳнати ва тажрибаси билан ҳисса қўшган фахрийлар, фаол ходимлар ҳамда ёш мутахассислар иштирокида уч авлод учрашуви ташкил қилинди.

Учрашув Аввалида Компания Бошқарув раисининг давлат органлари билан ўзаро муносабатлар бўйича ўринбосари Мардон Бердикличев ва Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ядгар Туляганов сўз олиб, фахрий устозлар босиб ўтган йўл ва улар меҳнатининг самарасини алоҳида эътироф этишди. Шундан сўнг, Компания Етакчилар кенгаши раиси Муроджон Рахимов тадбир иштирокчиларига соҳада эришилган муваффақиятлар ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар хусусида батафсил маълумот берди.

 Тадбир якунида фахрий ходимларга Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан байрам совғалари тақдим этилди. Учрашув иштирокчилари устозлар меҳнати, соҳа ривожига қўшган ҳиссаси фаолиятлар тараққиётига хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидладилар.

 

«Ўзбектелеком» АК Ахборот хизмати