Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация соҳаси ёш ходимлари ўртасида шахмат бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимдаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар, айниқса ёш мутахассислар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ходимарни оммавий спорт турлари билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиш мақсадида шахмат мусобақаларини ўтказиш юзасидан 2024 йил 15 ноябрда 13-06 "о" сон қарор имзолади.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ҳамда «2024 йилда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган йиллик Ёшлар дастури» ижросини таъминлаш мақсадида ёш ходимлар (35 ёшгача) ўртасида «Шахмат» мусобақасини ўтказиш белгиланди.
Мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш борасида ишчи гуруҳлар шакллантирилди ҳамда мусобақалар алоқа соҳасидаги барча корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш ходимлар 2 гурухда эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилди.
Корхона ва ташкилотларда ўтказилган мазкур мусобақларда 4 минг нафардан зиёд ходимлар иштирок этди.
Бугун ташкил этилган мусобақнинг республика босқичида жами 60 нафар иштирокчилар республика босиқида ғолибликни қўлга киритиш бўйича беллашди.
Зўр шиддат билан бўлиб ўтган шахмат мусобақасида совринли ўринлар аёллар гурухи бўйича 3-ўрин “Ўзбектелеком” АК ходими Дунямалиева Хилола Самадилла қизига, 2-ўрин Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходими Рахимова Халидага ва 1-ўрин Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ ходими Хаджибаева Зухра Джурапулатоваларга насиб этди.
Шахмат мусобақасида совринли ўринлар эркаклар гурухи бўйича 3-ўрин Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ ходими Машарипов Сирожиддин Исмойилжон ўғлига, 2-ўрин “Ўзбектелеком” АК ходими Тохиров Фарҳод Шухрат ўғлига ва фахрли 1-ўрин “Uzinfocom” МЧЖ ходими Кодиров Хуршид Давлат ўғлига насиб этди.
Ташкил этилган шахмат мусобақасининг республика босқичининг очилиш маросими корхона ва ташкилотлардан республика босқичига йўлланмани қўлга киритган ходимларнинг паради билан бошланди.
Мусобақада Ўзбекистон ахборот технологтиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаев ва бошқалар қатнашиб, сўзга чиқишди.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар Амир Темур бобомиз ҳам шахматга фақатгина вақтини хуш ўтказиш мақсадида эмас, балки, бугунги тилимиз билан айтганда, тактик назарий билим олиш воситаси сифатида ҳам қараганлиги, ўзи билан бирга бошқаларни ҳам шахмат ўйнашга даъват қилганлиги, Темурийлар саройидаги бу анъана йиллар ўтиб Алишер Навоий ҳазратлари даврида ҳам давом этганлиги хусусида тўхталишди. Ўзбек адабиётининг бебаҳо асарларидан бири бўлган «Бобурнома»да Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомиз Алишер Навоийнинг уйида ўз даврининг машҳур шоирлари, санъаткорлари тез-тез йиғилиб турганлиги, улар мушоиралар, ижодий кечалар ташкил қилиш билан бир қаторда, шахмат билан ҳам шуғулланганлигини ёзиб қолдирганлиги ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, шахмат-шунчаки ўйин эмас, балки, бу вақт ўтказишнинг маълум даражада бадиийлик ва илмийликка асосланган интеллектуал фойдали усули эканлиги, жисмоний мукаммаллик учун спорт қанчалик муҳим бўлса, ақлий салоҳият учун шахмат шунчалик муҳимлиги, у инсонларга хос бўлган алоҳида хусусиятларни ривожлантириш ва ақлни машқ қилдиришнинг қизиқарли ҳамда қулай йўли эканлиги хусусида тўхталди.
Ғолиб ва совриндорлар Республика кенгашининг диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ҳозирги кунда Беш муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижроси бўйича ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиш мақсадида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича ҳам мусобақалар ташкиллаштирилаётганлиги, спорт тадбирларида фаол қатнашган ва ғолибликни қўлга киритган ёшлар муносиб тақдирланаётганлиги ушбу спорт турининг ихлосмандлари кун сайин ортиб бораётганлигидан далолатдир.