Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимига кирувчи акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасида мини футбол (футзал) бўйича 2024 йил кўчма Кубоги учун республика финал босқичи мусобақаси бўлиб ўтди.
Соҳа ходимлари, шунингдек тизимдаги акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда катта ёшдаги ходимлари ўртасида спортнинг қатор турлари бўйича мусобақаларини янада оммалаштириш ва уларнинг жисмонан бақувват бўлишлари учун кундалик эҳтиёжига айлантириш борасида ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Мини футбол спорт мусобақаси бўйича 2000 йилда Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Кўчма кубоги” таъсис этилди.
Кўп йиллар мобайнида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган корхоналарда ходимлар, айниқса ёш мутахассислар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида улар учун яратиб берилаётган шароит бунга яқол мисолдир.
Соҳа кубоги учун 2000 йилдан ўтказиб келинаётган мазкур спорт мусобақаси доирасида ташкил этилаётган маданий-спорт тадбири алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда ушбу спорт мусобақаси тобора оммалашиб бориб, ахборот технологиялари корхоналарининг барчасида зўр қизиқиш билан ўтказиб келинмоқда. Йилдан-йилга мусобақанинг савияси юксалиб, мусобақа иштирокчилари томонидан рақобатчилик маданияти, уйинларнинг тартиби ва интизом талаблари мукаммаллашмоқда. Мусобақа иштирокчилари томонидан киритиб келинаётган таклиф-истаклар негизида мусобақа Низомига қатор қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритилди.
Мусобақа иштирокчиларидан шакллантирилган жамоа таркиби Низомда белгилаб берилган тартибга асосоланган ҳолда ўтказилди.
Мазкур мусобақаларнинг асосий мақсад ва шиори Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ходимларни, айниқса ёш мутахассисларни саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни спортга жалб этиш, меҳнаткашларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишлари учун яратилган шаротлардан оқилона фойдаланиш, энг асосийси жисмоний тарбия ва спортни соҳа ходимлари ҳамда улар оила аъзоларининг кундалик турмуш тарзига айлантиришдан иборат бўлди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, бу йилги мусобақаларда 39 та жамоа ўз махорати, эпчиллиги ва аҳиллиги билан ташкил этилган шиддатли ўйинларда, оқилона ғолибликларни қўлга киритишди.
Шунингдек, йилнинг финал босқичи Фарғона вилояти, Чимён қишлоғида жойлашган Нурафшон сихатгоҳида ташкил этилганлиги негизида барча иштирокчилар 5 кун давомида ўз соғлиқларини тиклаш имкониятига ҳам эга бўлдидлар. Мусоқалар орасида эса шахмат, шашка уйинлари ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Ҳар бир ўйин Yutube канали орқали тўғридан-тўғри намойиш этиб борилиши ўз навбатида соҳа ходимларимиз ва футбол ишқибозларига ўйинлар жараёнидан тўлиқ хабардор бўлиш имконини берди. Шунингдек, соҳамизнинг барча ташкилотларда жамоаларни шаклланиши ва кейинги мусобақаларда иштирок этиш истагини туғдирди. Ўйлаймизки кейинги йил ўтказиладиган муобақларда терма жамоаларимиз сони камида 2 баробарига ошиши муқаррардир.
Кўтаринки рухда, эпчиллик ва мисли кўрилмаган шиддат билан бўлиб ўтган мусобақаларда ғолиблик супасига кўратилган жамоалар махсус диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Мазкур мусобақада иштирок этган жамоалар турли номинациялар бўйича тақдирландилар.
Шунингдек, тақдирлаш маросимида соҳада кўп йиллар давомида фидокорна меҳнат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган бир қатор меҳнат фахрийларига ҳамда мусобақани юқори савияда ўтказилишига бевосита ҳамкорлик қилган ҳамкорларга Республика кенгашининг ташаккурномаси топширилди.
Соҳа ходимлари номидан барчани Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг!