Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали
Ягона интерактив давлат хизматлари портали
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Портали
Рақамли технологиялар вазирлиги
Ўзбекистон Миллий қонунчилик базаси


«Ўзбектелеком» АК Жиззах филиали ёшлари ва Филиал касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари ўртасида бир қатор спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда «Заковат» интеллектуал викторинаси ўтказилди.
Филиал тасарруфида фаолият юритаётган 50 нафар ходим иштирок этган тадбирлар Филиал раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан Жиззах вилояти Уобсой қишлоғида жойлашган Ш.Рашидов номидаги оромгоҳда ташкил қилинди.
Тадбирлар дастлаб Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги ЎРҚ-931-сон Қонуни мазмун-моҳияти, амалиёти ва аҳамияти, шунингдек, Компаниянинг одоб-ахлоқ ва ички меҳнат тартиб-қоидалари мавзуларига бағишланган давра суҳбати билан бошланди.
Шундан сўнг, спортнинг сузиш, стол тенниси турлари бўйича мусобақаларга старт берилди. Беллашувлар эса шахмат-шашка ва савол-жавоб шаклидаги викторина ўйинлари ҳамда маданий тадбирларга уланиб кетди. Фаол иштирокчиларга касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.