Мини футбол

Рақамли технологиялари вазирлиги Жиззах ҳудудий шўбаси тизимидаги ташкилотлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш, спорт турларини оммалаштириш мақсадида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада соҳа ташкилотларидан жами 12 та жамоа иштирок этди.

Қизғин ва кўтаринки руҳда ўтган мусобақада фахрли биринчи ўринни "Ўзбекистон почтаси" АЖ Жиззах филиали қўлга киритди, иккинчи ўринни «Ўзбектелеком» АК Жиззах филиали эгаллади ҳамда учинчи ўрин «Global Optical Communication Uzbekistan» МЧЖ ҚК ва «UMS» МЧЖ Жиззах шаҳар хизмат кўрсатиш маркази жамоаларига насиб этди.

Ғолиблар вазирлик томонидан тайёрланган диплом  ва совғалар билан мукофотланди.