Ходимлар дам олишда

“Нилуфар” дам олиш масканид ходимлар учун маданий ва маърифий, спорт-соғломлаштириш ҳамда кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.

“ЎзТТБРМ” ДУК билан Касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2022 йилга мўлжалланган ўзаро хамкорлик ва ижтимоий шериклик бўйича қўшма тадбирлар режасига мувофиқ, жорий йилнинг 7-8 декабрь кунлари, тоғ ён бағридаги “Нилуфар” дам олиш масканид ходимлар учун маданий ва маърифий, спорт-соғломлаштириш ҳамда кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, корхонанинг ходимларни соғлом-турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш бўйича 2022 йил учун чора-тадбир режасига мувофиқ ходимлари иштирокида стол тенниси ва шашка мусобақалари ташкиллаштирилди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигини, 30 йиллиги муносабати билан корхона ёшларига Конституция моҳияти, унинг жамиятдаги ўрни ва асосий принципларини тушунтириш бўйича давра суҳбати ўтказилди.