ТАТУ кубоги

Дунёда футбол мусобақаси бўлиб турган бир пайтда 24-25 ноябр кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт мажмуида ТАТУ КУБОГИ мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ ҳамда университетнинг Нукус,  Қарши,  Нурафшон,  Самарқанд,  Урганч,  Фарғона филиаллари ҳамда академик лицейи жамоалари иштирок этдилар.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.