“Ўзбекистон почтаси” АЖ ҳамда “Ўзбектелеком” АК ва унинг филиаллари раисларининг ўқуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти нодавлат таълим муассасасида тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари учун беш кунлик ўқув машғулотлар ташкил этилди.

Ташкил этилган ўқув машғулотлар интерактив усулда ташкил этилиб, унда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида касаба уюшмаларининг вазифалари, ижтимоий шериклик, Бош келишув, тармоқ, ҳудудий келишувлар ва жамоа шартномалари, касаба уюшмаси аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари ва “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун  ҳамда меҳнат инспекциясиинг фаолияти тўғрисидаги тақдимотларга алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, корхоналарда меҳнат низолари бўйича Комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва олиб боришнинг ҳуқуқий асослари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни режалаштириш, иш жойларида қулай шароитлар яратиш ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда касаба уюшмаларининг вазифалари., болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида касаба уюшмаларининг вазифалари хақида бахс-музокалар олиб борилди.

Машғулотлар сўнгида 5 кун давомида ўтилган мавзулар бўйича тест синовларидан аъло даражада ўтган 33 нафар тингловчиларга гувоҳномалар топширилиши қаторида, асосий эътиборни ходимларни ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитини яратишга қаратиш ҳамда маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ишларига эътиборни қаратиш борасида қатор вазифалар топширилди.