Яхши дам – меҳнатга ҳамдам

Ёз фаслининг энг жазирама кунларида юртимизнинг энг сўлим масканларига саёҳат уюштириш яхши анъанага айланган. Чунки яхши дам олиш меҳнатга бўлган лаёқатни оширади ҳамда дунёқарашни кенгайтиради.

Меҳнат ва дам олишни тўғри ташкил этиш эса саломатлик,  иш қобилиятини узоқ вақт сақлаб қолишга имкон беради.

Шу сабаб "Ўзбектелеком"АК Самарқанд филиали ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил! ” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ички ва зиёрат туризм билан таништириш мақсадида филиал ходимлари учун Тошкент шаҳрининг шинам ва гўзал масканларига 2 кунлик саёҳат ташкиллаштирилди.  Бундай мароқли ва позитив кайфият учун ходимлар томонидан Компания масъулларига алоҳида миннатдорчилик билдирилди.