Байрамга муносиб туфҳа

Айни пайтда касаба уюшмалари томонидан иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш давр талаби ҳисобланади.

Шу боиз, бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан аҳоли фаровонлиги ва реал даромадларининг изчил ўсишини ҳамда  бандликни таъминлаш,  ходимларни ижтимоий ночор қатламини, кам таъминланган оилаларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш қаторида янги иш ўринлари яратилишига эътибор берилди.

Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш тизимидаги корхоналарда касаба уюшма ташкилотлари ҳамда кенгаш ходимлари томонидан меҳнат бозорида юз бераётган жараёнларни ҳисобга олган ҳолда фуқароларнинг меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиниш борасидаги ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашиш, янги иш ўринларини яратиш орқали касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш йўлга қўйилган.

Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия Қўмитасининг 2021 йил 25 февралдаги 2-27 “с” сон қарори асосида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши “Ўзбекистон почтаси” АЖ билан ўзаро ҳамкорлик Келишувини имзолади. Олиб борилган саъй харакатлар негизида ўтган давр мобайинида худудларнинг энг чекка махалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳолига қуйлай курьерлик хизматларини жорий этилиши билан жами 31 та янги иш ўринлари яратилди, ушбу мақсадларга жамият маблағи ҳисобидан 99,3 млн. сўм маблағ йўналтирилди.   

Яратилган иш ўринлари Наманган, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Самарқанд, Навоий, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этилди.

Вилоят марказларидан камида 60-150км узокликда жойлашган Қоровулбозор, Қаракўл, Шофрикон, Зомин, Китоб, Касби, Шахрисабз, Нурота, Мингбулоқ, Наманган, Учқўрғон, Косонсой, Пахтачи, Қўшработ, Олтинсой, Хонка, Гурлан, Ургенч каби туманларнинг почта алоқа бўлималарида яратилган янги иш ўринларига ишга қабул қилинган жами ходимларнинг 11 нафари аёлларни ва 12 нафари 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этмоқда.

Яратилган иш ўринларига қабул қилинган мутахассисларга қулай шароит яратиш, улар томонидан амалга ошириладиган почта хизматлар турларини юқори савияда бўлишини таъминлаш мақсадида эса Иш берувчилар томонидан техника воситалари (компьютер, терминал, скутер ҳамда велосопед)  топширилди.

Эндиликда  мазкур худудлардаги аҳоли почта – куръерлик жўнатмалари ёки турли хил мақсадлардаги пул ўтказмаларини амалга ошириш учун марказ томон узок муддат йўл босиб ўтмайдилар, ўз ҳудудларида жуда қисқа вақт ичида почта алоқа бўлими орқали талабини қонидириш имконига эга бўлдилар.

Шу ўринда, ўз мутахассислиги бўйича ишга жалб этилган ходимлар 3,4,6,8 ва 9 разрядларда фаолият юритиб, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда аҳоли учун юқори савиядаги куръерлик хизматини бажариш қаторида оиласи бюджетига қўшаётган  ҳиссасидан мамнундир.

Бундан ташқари, ҳар бир яратилган янги иш ўринларига қабул қилинган ходимлар касаба уюшма қўмитаси томонидан жамоа шартномаси, локал ҳужжатлар билан таништириш қаторида дастлабки тиббий кўрикдан ва меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқдан ўтказилиб, маҳсус кийим-бош, шахсий ҳимоя воситалари ҳамда сут ва унга тенглаштирилган озиқ-овқат билан таъминлаб келинмоқда. Байрамга туфҳа сифатида янги иш ўринларини яратиш, ходимлар ва аҳолига қулай  шароитни яратиш борасидаги  ишлар  давом этмоқда.