Давра суҳбати ўтказилди

Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Касаба уюшмасига аъзоликнинг афзалликлари” ҳамда “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коомуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бош мутахассиси Мирзаев Ботир Атхамович Алоқа ташкилотларида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича, айниқса хотин-қизлар учун яратилаётган  шароитлар, уларнинг даврий тиббий кўриклардан ўтказилиши ҳолати, меҳнат муҳофазаси бўйича билимлари синовдан ўтказилиши, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиялар ва вакилларининг иш фаолиятларининг олиб борилиши, янги ишга кирган коллеж битирувчиларига амалиёт вақтида яратилаётган шароитлар, бахтсиз ҳодисалар оқибатида жароҳатланганлар ва боқувчисини йўқотган шахсларга белгиланган товон пуллари тўғри тўланиши ҳамда иш жараёнида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан суғурта қилиниши ҳолатларига эътибор қаратилди, давра сухбати иштирокчиларига атрофлича тушунтириш берди.

Шунингдек, меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат шароитини яратиш, иш жойида ходимлар саломатлигига таъсир этувчи омиллар, уни бошқариш усуллари бартараф этиш механизмлари ва ишчи-ходимларнинг иш жараёнида самарали меҳнат фаолияти олиб боришлари учун унинг хуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Умирзоқов Баходир Мамадиёрович - Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети касаба уюшма қўмита раиси  университет касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида хамда “Касаба уюшмасига аъзоликнинг афзалликлари” тўғрисида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида давра суҳбати иштирокчиларига ахборот берди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад – меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда ходимлар соғлигининг турли кўринишларини мутахассисларга ва ишчи-ходимлар саломатлигига хавф солувчи унсурларининг олдини олиш ва иш жараёнида соғлом муҳитни яратишдан иборатдир.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ходимнинг меҳнат жараёнидаги саломатлиги – унинг иш унумдорлигига, жамиятнинг юксалишига таъсир этади ва ҳар бир ҳодим меҳнат фаолиятида юз берадиган объектив ва субъектив омилларни енга олган тақдирдагина ижобий натижага эришиб юксалади.

Давра сухбати чоғида меҳнат қонунчилиги ва тизимдаги корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида тушунтиришлар шунингдек иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан аниқ жавоблар берилди.